Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлигидан кетди
Спорт
−
12:16
5237Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Сречко Катанец соғлигидаги муаммо сабаб, истеъфога чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ташкилот Катанецнинг соғлигидаги муаммолар сабаб, тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилди. Словениялик мутахассис ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаганини афсус билан қайд этди. Доимий қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ассоциацияга ўз миннатдорлигини билдирди. Терма жамоага Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида омад тилади.
ЎФА ва Сречко Катанец ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига муносиб номзодни тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Катанец соғигидаги муаммо сабаб, Қатардаги йиғинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси