Каримов давридаги сайловлар маълум сценарий асосида ўтганми? Сўз Қудратхўжаевга
Интервью
−
18 Декабрь 2019
14280Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 300 дан зиёд кузатувчиси Ўзбекистонга келди. Ташкилот сайловолди жараёнлар бўйича дастлабки хулосаларни эълон қилди.
QALAMPIR.UZ ЕХҲТ хулосасидан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзод Қудратхўжаев билан суҳбатлашди. Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Биринчи Президент Каримов давридаги сайловлар маълум сценарий асосида ўтган.
Баҳодир Аҳмедов, журналист: – Жорий йил 13 декабрь куни ЕҲХТ томонидан Ўзбекистондаги сайловолди ҳаракатлар бўйича 1999 йилдан бери биринчи марта ижобий фикр берилди. Бунга қандай омиллар сабаб бўлди?
Шерзод Қудратхўжаев, МСК аъзоси: – Келинг, сиз билан ҳуқуқшунос эмас, журналист сифатида гаплашайлик. Бизга 1999 йилдан бери биринчи марта чекланмаган миссия келди. ЕҲХТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси бор. Илгари улар келганда нари борса 30 киши келарди. Бу сафарги сайловга улар 300дан ортиқ келди. Бу дегани Ўзбекистондаги сайловларга қизиқиш ва уларни тан олинишида механизмни кўриш ва кўрсатишдир. Ўзбекистондаги янги муҳитни, яъни эркинликни кўрсатади. Тўғри, бугун биз партияларни, уларнинг рахбарларини танқид қиляпмиз, хайплар қиляпмиз. Тасаввур қилинг, 3 йил илгари бу бўлармиди? 3 йил илгари маълум сценарийдек бўларди. Шу 5та партия бутафория вазифасини ўтарди. Керакми керак, қабилида бўларди. Бугун бундай талаб йўқ.
Бугунги номзодлар адашишяпти, таржимаи ҳолида хатолар қиляпти. Қўпол қилиб айтганда “қовун туширишмоқда”. Бу соғлом жараён. Биз 25 йил тухумда ўтирган ҳолатдан энди чиқдик. Бунча вақтдан кейин қандай тўғри нарса қилиш мумкин? Бу эркинлик. Бу хато қилишга ҳам имконият беришдир. Улар Британиядаги “тори” ва “виги”лар ёки АҚШдаги республикачилар ва демократлар эмас. Биттаси 7 асрга тенг, яна бири бир асрдан кўп тажрибага эга. Бизда битта коммунистик партия бўлган. 80 йилларда эслайман, бориб сайлаб эмас, тайинлаб келардик. Лекин бугун ҳақиқий рақобат пайдо бўлди. Ўзининг муаммолари ва ўзининг ютуқлари билан”, дейди Шерзод Қудратхўжаев.
Интервьюнинг тўлиқ талқинини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь