Каннаваро Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишга рози – Романо

Спорт

image

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлишга розилик берди. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

“Томонлар ўртасида оғзаки келишув амалга оширилган, энди расмий жараёнлар кутилмоқда. Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини бошқаради”, дейилади хабарда.

Манба маълумотларига кўра, асосий ҳужжатлар кейинги 24/48 соат ичида кўриб чиқилади.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро футболдаги фаолиятини якунлагач, Яқин Шарқ ва Хитой клубларини бошқарган. 2019 йилда у Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. 2022 йилдан 2023 йилгача Италиянинг “Беневенто” клуби бош мураббийи бўлиб ишлаган. 2024 йилнинг апрелида у “Удинезе” (Италия) клубини қабул қилиб олган ва бир муддат ишлаган.  Шундан сўнг, Каннаваро Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубида ҳам бош мураббий сифатида фаолият юритган. Жорий йилнинг 9 апрелидан буён ишсиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик журналист ва инсайдер Николо Скира Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасини жорий йилнинг 13 октябрь куни Уругвайга қарши баҳсга олиб бориши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон МТЖ Фабио Каннаваро Фабрицио Романо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг