Канада Ўзбекистонга янги элчи юборди
Жамият
−
18 Февраль
2095Бугун, 18 февраль куни Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дугган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Саидов ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирган.
“Кристофер Дугган жанобларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилдик. Ҳозирда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда”, дея ёзиб қолдирган Саидов.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов янги тайинланган элчининг келажакдаги ишларига муваффақият тилаган.
“Биз алоқаларда ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз. Жаноб элчига фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасида мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз”, дея ёзади Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларуснинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Александр Огородниковдан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилганди.
LiveБарчаси