Канада Навальнийнинг қони учун ўч олишда давом этмоқда
Олам
−
19 Июнь
9650Канада россиялик мухолифат етакчиси Александр Навальнийга ёмон муносабатда бўлган ва унинг ўлимига алоқадор Россиянинг 13 нафар юқори мартабали ҳуқуқ-тартибот органлари амалдорларига нисбатан янги чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар берди.
Ҳукуматга кўра, ушбу чекловлар Россияда содир этилган инсон ҳуқуқларининг қўпол ва мунтазам равишда бузилишига жавобан белгиланган.
“Коммерсанть” газетасининг қайд этишича, Канада Ташқи ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ махсус чоралар тўғрисидаги низомда 111 кишини санаб ўтган. Эълон қилинган сўнгги 13 та исм орасида эса Федерал Жазони ижро этиш хизматининг тўрт нафар вакили, учта прокурор, учта судья, иккита терговчи ва Навальний қамоққа олинган ахлоқ тузатиш колониясининг раҳбари бор.
“Россия билан боғлиқ санкциялар унинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини жиддий бузиши, шунингдек, Россияда содир этилган инсон ҳуқуқларининг менсилмаслигига жавобан “Иқтисодий махсус чоралар тўғрисида” ги қонунга мувофиқ киритилди”, дейилади Канада ҳукуматининг ҳужжатида.
Санкция қоидалари активларни музлатиш ва чеклов жорий этилган шахслар учун хизматларни тақиқлашни ўз ичига олади. Хусусан, улар ҳар қандай мулк орқали операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай турдаги молиявий ёки бошқа тегишли хизматларни кўрсатиш, товарларни тақдим этиш ҳамда молиявий ёки тегишли хизматларни кўрсатишни чеклашдан иборатдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная Путинни президент сифатида тан олмасликка чақиргани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси