Канада Бош вазирининг салладаги сурати норозиликка сабаб бўлди
Олам
−
21 Сентябрь 2021
9980Canadian Proud консерватив гуруҳи Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг саллада юзини қорага бўяб олган ҳолатдаги суратини Twitter саҳифасига жойлади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берган.
Бу кеча, 20 сентябрда мамлакатда бошланган навбатдаги парламент сайловларида Трюдонинг ғалаба қозониш имкониятини ёмонлаштириши мумкинлиги тахмин қилинганди.
Бироқ, тахминлар ўз исботини топмади. Канада Миллий сайлов комиссиясига кўра, муддатидан олдин ўтказилган парламент сайловларида Трюдонинг ҳукмрон Либерал партияси ғалаба қозонди.
Маълумотларга кўра, расм 2001 йилда, бўлажак Бош вазир Ванкуверда хусусий ўқитувчи бўлиб ишлаган ва “Араб кечаси” тадбирида қатнашган пайтда олинган. Кечага ташриф буюрганларнинг кўпчилиги, шу жумладан Трюдо ҳам араб ва бербер маданиятига хос услубда келган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Канада етакчисининг фотосуратидан ғазабланган, уни ирқчи деб ҳисоблашган. Трюдонинг ўзи расмга ҳозирча изоҳ бермаган.
Аввалроқ, Канадада намойишчилар Трюдога бир ҳовуч тош отгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси