Канадада аҳоли Бош вазирни тош билан “сийлади” (видео)

Олам

image

Канадада намойишчилар мамлакат Бош вазири Жастин Трюдога бир ҳовуч майда тош отди. Бу ҳақда маҳаллий CBC телеканали хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, ҳодиса сайловолди йиғилишидан кейин, Трюдо автобусга ўтирмоқчи бўлганида содир бўлган. Бош вазирни намойишчилар ўраб олган, сўнг оломон орасидан бир ҳовуч майда тош учиб келган. 

Трюдонинг сўзларига кўра, у жароҳат олмаган. Телеканал маълумотларига кўра, бу Либерал партия раҳбарининг норозилик намойишлари билан кечган биринчи учрашуви эмас. Бундан аввал, норозилик намойишлари туфайли митинглардан бири бекор қилиниши керак бўлган. 

Маълумотларга кўра, майда тош отган одамлар коронавирусга қарши эмланишга қарши чиққан. 

Маълумот ўрнида, Канадада жорий йилнинг 20 сентябрида муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Жастин Трюдо 2015 йилнинг 4 ноябридан буён Канада Бош вазири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Канада Трюдо

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made