Камола Ҳаррис Трампга етиб олмоқда

Олам

image

2024 йил АҚШдаги президентлик сайловларида демократ Камола Ҳаррис республикачи Дональд Трампга етиб олмоқда. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.

Нашр статистикасига кўра, Тошкент вақти билан соат 10:15 да Камола Ҳаррис 47,6 % (58,189,071 та),  Дональд Трамп эса 51,1% (62,503,007 ) овозга эга бўлган.

Ҳозирча овоз беришда иккиланаётган 7 та штатнинг бири – Шимолий Каролина ҳам Трампга овоз берди. Қолган олтита штат эса бир қарорга келмаган.

Маълумот учун, АҚШ президенти сайловчилар коллегияси томонидан сайланади. Американинг 50 штатларининг ҳар бирида, шунингдек, Колумбия округида маълум миқдордаги сайловчилар коллегияси бор. Уларнинг сони аҳоли сонига боғлиқ. Номзод халқ овозини йўқотиб қўйиши ва Сайлов коллегиясининг кўпчилик овозини қўлга киритиши ва президент бўлиши мумкин. Бу АҚШ тарихида беш марта, жумладан, Дональд Трампнинг 2016 йилдаги ғалабасида ҳам содир бўлган.

Кўпгина ҳолларда, штатда энг кўп овоз тўплаган номзод автоматик равишда барча сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланади. Аммо иккита истисно мавжуд: Небраска ва Мэн. Небраска республикачиларга кўп овоз беради, аммо демократик номзод, вице-президент Камола Ҳаррис у ерда камида битта сайловчилар коллегияси овозини олиш имкониятига эга. Бу иккала штатда ҳам сайловда овозлар бўлиниши мумкин.

Сайловда ғалаба қозониш учун мутлақ кўпчилик — камида 270 сайловчилар овози керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири керакли сонга етмаса, президент АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан, вице-президент эса Сенат томонидан сайланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жоржия штатида Тошкент вақти билан соат 7:00 ҳолатига кўра, Дональд Трампга 55,2 фоиз, Камола Ҳаррисга 47,2 фоиз сайловчилар овоз берганди. Шимолий Каролинада – Трамп учун 53,9 фоиз, Ҳаррис учун 45,1 фоиз. Пенсилванияда 67,3 фоиз сайловчилар Ҳаррисни, 31,9 фоизи Трампни, Мичиганда 54,8 фоизи Ҳаррисни, 43,2 фоизи Трампни қўллаб-қувватлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Камола Ҳаррис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг