Камида 68 нафар мигрант Яман соҳиллари яқинида чўкиб кетди
Олам
−
04 Август 2025 2934 1 дақиқа
Кеча, 3 август куни камида 68 нафар эфиопиялик муҳожир Яман соҳиллари яқинидаги Адан кўрфазида уларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Нашрга кўра, фожиа Яман жанубидаги Абян вилояти яқинида юз берган. Қайиқда жами 154 муҳожир бўлган. Улардан 68 нафарининг жасади қирғоққа чиқиб қолган, яна 74 нафари бедарак йўқолган, фақат 12 киши тирик қолган.
Маълумот учун, африкалик муҳожирлар асосан Жибути ва Эритреядан денгиз орқали Яман томон йўл олади. Уларнинг мақсади Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларига етиб бориб, у ердан иш топиш.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йилда бу хавфли йўлдан 60 мингдан ортиқ одам ўтган. 2024 йил июнь ойида ҳам худди шундай қайиқ ҳалокати юз берган ва унда 49 муҳожир ҳалок бўлган, 140 нафари бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конго Демократик Республикасининг шимоли-ғарбида жойлашган ҳудудда бортида қарийб 500 киши бўлган кемада ёнғин чиқиши оқибатида камида 148 киши ҳалок бўлиб, яна 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025