Камчаткада Евроосиёдаги энг баланд вулқоннинг отилиши бошланди

Олам

image

Россиядаги Камчатка яриморолида Ключевская Сопка вулқонининг отилиши бошланди. Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни Вулканология ва сейсмология институти хабар берди.

KVERT (Камчаткада вулқон отилишига қарши кураш гуруҳи) маълумотларига кўра, отилиш кеча, 22 июнь маҳаллий вақт билан 23:23 дан бери давом этмоқда. Айни пайтда вулқон кратерида Стромболия типидаги портловчи лава отилиши кузатилмоқда.

“Бундай отилиш на атрофдаги қишлоқлар аҳолиси учун, на авиация учун хавфли эмас. KVERT вулқонни кузатишда давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ключевская Сопка Камчатканинг шарқий қисмида жойлашган фаол вулқон ҳисобланади. У Евроосиёдаги энг юқори фаол вулқон бўлиб, баландлиги 4 минг 750 м, ёши тахминан 7 минг йилни ташкил этади. Ключевская Сопка охирги марта 2022 йил ноябрь ойида отилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Камчатка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made