Россияда иш берувчи мигрантни ўлдириб, жасадини ҳалтада кўчага ташлаб кетди (видео)
Олам
−
04 Октябрь 14549 1 дақиқа
Кеча, 3 октябрь куни Россияда қирғизистонлик фуқарони ўлдирганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Камчатка ўлкаси бўйича бошқармаси маълум қилди.
Жорий йил июнь ойида полицияга қурбоннинг таниши мурожаат қилиб, уни топишда ёрдам сўраган. Аёлнинг сўзларига кўра, бедарак йўқолишидан аввал у Петропавловск-Камчатский шаҳридаги дўконда юк ташувчи сифатида узоқ вақт ишлаб келган.
Тергов жараёнида ҳуқуқ-тартибот органлари қирғизистонлик марҳум Камчаткани тарк этмаганини, шифохонага ҳам мурожаат қилмаганини аниқлади. Унинг қариндошлари ва дўстлари ҳам унинг қаердалиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. Уни охирги марта иш жойидаги кузатув камераси ёзувларида кўришган. Шундан сўнг уни федерал қидирувга беришган.
Изланишлар натижа бермаганидан кейин август ойида Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (“Қотиллик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Сентябрь ойида эса полицияга даҳшатли хабар келди: маҳаллий аҳоли вакили ит билан шарқий шоссе ёқасида сайр қилиб юрганида инсон жасади қолдиқлари солинган халтани топди.
ДНК текшируви натижасида бу қолдиқлар бедарак йўқолган қирғизистонликка тегишли экани аниқланди. Тергов жараёнида унинг ўлдирилгани маълум бўлди ва гумонланувчи сифатида 74 ёшли иш берувчиси қўлга олинди. У ўз айбини тан олди.