Камчаткадаги вулқонга чиқиш чоғида сайёҳ ҳалок бўлди

Олам

image

Камчаткадаги Вилючинский вулқонига чиқиш чоғида сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.  

Вазирлик маълумотларига кўра, марҳум билан бирга йиқилган аёлнинг аҳволи оғир. Унинг ёнида тўрт нафар қутқарувчи қолмоқда. Яна икки фавқулодда хизмат ходими қияликдан баландроқда жойлашган учинчи альпинистни қидиришни давом эттирмоқда.

Ҳодиса 4 октябрь куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, кўтарилиш вақтида уч-тўрт киши йиқилиб тушган, уларнинг баъзилари қўл ва оёғидан жароҳат олган. Гуруҳ Фавқулодда вазиятлар вазирлигида рўйхатдан ўтмаган.

Қутқарув операциясини ўтказиш учун Фавқулодда вазиятлар тиббиёти марказидан шифокорлар ва қутқарувчилар бўлган вертолёт сафарбар этилган. Вертолёт мутахассисларни тахминан 1500 метр баландликда қўндирган. Бир вақтнинг ўзида вулқон тубига қуруқликдаги гуруҳ етиб борди ва юқорига қараб ҳаракатини давом эттирди.

Камчатка ўлкаси Фавқулодда вазиятлар раҳбари Сергей Лебедевнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, қутқарувчилар аллақачон икки жабрланувчига етиб борган ва учинчи сайёҳни қидиришни давом эттирмоқда.

“Қутқарув операцияси давом этмоқда, қурбонларни туширишга тайёргарлик бошланди”, деган у.

Қидирув-қутқарув ишларида жами 45 киши иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камчатканинг Петропавловск-Камчатский шаҳри яқинида 7,8 магнитудали зилзила юз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия сайёҳ Камчатка Вилючинский вулқони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг