Камчаткада яна кучли зилзила содир бўлди (видео)

Олам

image

Камчатканинг Петропавловск-Камчатский шаҳри яқинида 7,8 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.

Зилзила океанда, шаҳар марказидан 128 километр узоқликда қайд этилган. 

АҚШ Геология хизмати магнитудани 7,8 деб баҳолаб, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашганини маълум қилган. Америка метеорологлари ҳам цунами хавфидан огоҳлантирган.

Камчатка ўлкаси губернатори Владимир Солодовнинг сўзларига кўра, барча хизматлар юқори тайёргарлик режимига ўтказилган. У зилзила магнитудаси 7,2 эканини айтиб, яриморолнинг шарқий қирғоғида цунами хавфи эълон қилинганини айтган.

Ҳозирча вайронагарчилик ёки қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Қутқарувчилар ижтимоий муассасалар ва тураржой биноларини тезкор текширишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камчаткада 1952 йилдан буён кузатилган энг кучли зилзила содир бўлганди. Геофизикларнинг баҳолашича, бу зилзила анъанавий субдукцион турига киради. Олимлар унинг магнитудасини 8,7 деб баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Камчатка Петропавловск-Камчатский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг