“Кальмар ўйини” реал ҳаётга кўчяпти
Маданият-санъат
−
20 Май 2023
28554АҚШнинг Netflix киноплатформаси жорий йилнинг кузида Жанубий Кореянинг “Squid Game” (“Кальмар ўйини”) сериали асосида янги реалити-шоу намойиш этишга ваъда берди. Бу хақда “Deadline” интернет нашри хабар берди.
Унга кўра, “Squid Game: The Challenge” номли реалити-шоу премьераси ноябрь ойида бўлиб ўтади. Унда 456 нафар иштирокчи 4,56 миллион доллар миқдордаги ютуқ учун курашади. Бу тарихдаги энг кўп мукофот пули ваъда қилинган шоу ҳисобланади.
“Реалити-шоу ўн қисмдан иборат бўлади. Лойиҳа иштирокчилари ушбу сериалда кўрсатилган бир қатор ўйинларда реал ҳаётда ҳам кураш олиб боради. Шунингдек, беллашувга янги шартлар ҳам киритилган”, дейилади хабарда.
Аввалроқ реалити-шоунинг тасвирга олиш жараёнларида иштирок этганлар ўзларига қилинган “шафқатсизларча” муносабат учун Netflix’ни судга бермоқчи бўлган эди. Ўшанда ўнлаб ўйинчилар мусобақа доирасида соатлаб совуқда туришга мажбур қилинган.
Маълумот учун, 2021 йилда “Кальмар ўйини” иштирокчиларнинг омон қолиш йўлидаги шафқатсиз кураши ҳақидаги фильм “Netflix” тарихидаги энг машҳур сериал деб топилган. Фильм премьерадан сўнг 25 кун ичида 111 миллион марта томоша қилинган.
Севара Азимова
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь