Кадастр соҳасида ҳам электрон давлат хизматларидан фойдаланиш таклиф этилди
Жамият
−
17 Апрель 2019
5053Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда нусха олишни соддалаштириш ҳақида таклиф “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида эълон қилинди.
Таклифга кўра, ҳозирги вақтда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш аҳолига жуда кўплаб қулайликлар яратаётгани ва эндиликда бу хизматларни кадастр соҳасига ҳам жорий этиш зарур эканлиги айтилган.
Таклиф эгаси ҳозирги пайтда кадастр хизматларидан фойдаланишда кўплаб оворагарчиликларнинг мавжуд эканлиги ва уларни бартараф этиш учун замонавий чораларни қўллаш кераклигини билдирган.
Таклиф қуйидагича:
1-босқичда юридик ёки жисмоний шахслар кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда, ундан янги нусха олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига буюртма беради;
2-босқичда 2 иш куни мобайнида унинг эгаси аризасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг мулк эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси масъул ходими томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда Давлат хизматлари марказига юборади;
3-босқичда Давлат хизматлари маркази томонидан ҳоким қарори, олди-сотди шартномаси, суд карори бўлган тақдирда биринчи бетига Давлат хизматлари маркази томонидан муҳр урилади ва юридик ёки жисмоний шахсга берилади.
Қайд этилишича, шу тарзда мазкур хизматни жорий этиш кўплаб қулайликларни яратади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь