Қўйлиқдаги қурилиш моллари сақланган контейнерда ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 17 январь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, соат 17:16 да Бектемир тумани, Порлоқ кўчасида жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

4 та ёнғин қутқарув экипажи соат 17:27 да ёнғин бўлаётган жойга етиб борган. Соат 17:44 да ёнғин ўраб олиниб, 17:54 да батамом  ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ҳамда Сергели туманидаги дўконларда ёнғин чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Бектемир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг