Тошкент марказидаги кафеда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
15 Январь 2024
6646Бугун, 15 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Билдирилишича, ёнғин бўлаётгани тўғрисида соат 02:51 да Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:55 да етиб борган.
Ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин оқибатида овқатланиш жойининг тахминан 150 квадрат метр майдони зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва унинг моддий зарар миқдори аниқланётгани билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган кафелардан бирида ёнғин содир бўлган ва оқибатда 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь