Тошкентда кафе ёнди: 3 киши жароҳатланди (видео)
3-саҳифа
−
13 Январь 2024 11460 1 дақиқа
Бугун, 13 январь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган кафелардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Унга кўра, эрталабки соат 09:39 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шу боис 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:44 да етиб бориб, ёнғин соат 10:06 да ўраб олинган ва соат 10:35 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
"Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги газ “заправка”да “Камаз” русумли юк машинаси ёниб кетганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025