Тошкентда кафе ёнди: 3 киши жароҳатланди (видео)
3-саҳифа
−
13 Январь
10500Бугун, 13 январь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган кафелардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Унга кўра, эрталабки соат 09:39 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шу боис 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:44 да етиб бориб, ёнғин соат 10:06 да ўраб олинган ва соат 10:35 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
"Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги газ “заправка”да “Камаз” русумли юк машинаси ёниб кетганди.