“Қўйлиқ” бозори йўл қуриш учун олиб қўйилади

Жамият

image

Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қурилиши муносабати билан “Қўйлиқ” деҳқон бозори ҳамда “Triumvirat-Qurilish” МЧЖга қарашла “Қўйлиқ” савдо мажмуаси давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилади ва мулк эвазига компенсация тўланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-м-сонли махсус фармойишига асосан “Фарғона йўли” кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қуриш таклифига розилик берилгани эслатилган.

Ҳужжатда Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган қуйидаги мулк объектлари олиб қўйилиши белгиланган.

Бозорлар ўрнатилган тартибда компенсация берилганидан сўнг, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади.

Корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги очиқ портал маълумотларига кўра, Турсунмуродов Шерзод Норбутаевич (33,30 фоиз), Саипов Юсуфжон Заиржанович (33,40 фоиз) ва Мирзахмедов Атхам Тургунович (33,40 фоиз) “Triumvirat-Qurilish” МЧЖ таъсисчилари ҳисобланади.

“Qo‘yliq dehqon bozori” ОАЖ таъсисичилари орасида эса “Тошкент шаҳар ҳокимлиги муниципал активларни бошқариш маркази" давлат унитар корхонаси (85,20 фоиз) ва "Эркин савдо ва меҳнат жамоаси" (14,80 фоиз) бор.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор Қўйлиқ

Баҳолаганлар

750

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг