Қувайтнинг янги валиаҳд шаҳзодаси қасамёд қилди
Олам
−
03 июн 2024 5388 1 дақиқа
Қувайтнинг янги валиаҳд шаҳзодаси Сабоҳ Холид Ал-Ҳамед ас-Сабоҳ Қувайт Амири Шайх Мишъал ал Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг ўринбосари сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақда KUNA агентлиги хабар берди.
Сабоҳ Холид Ал-Ҳамед ас-Сабоҳ Конституция учун қасамёд қилиш маросими учун Сейф саройида амир Мишъал томонидан қабул қилинди.
Амир Мишъал томонидан чиқарилган фармонга кўра, Сабоҳ Холид ал-Ҳамед ас-Сабоҳ мамлакатнинг янги валиаҳд шаҳзодаси ва “амир ўринбосари” этиб тайинланди.
Сабоҳнинг янги тайинланган валиаҳд шаҳзодаси 2019 йил 19 ноябрдан 2022 йил 24 июлгача Бош вазир лавозимида ишлаган.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август