Молия вазирлиги қўшимча тўлов олмаганидан шикоят қилаётган шифокорларга жавоб қайтарди
Жамият
−
07 Май 2020
14735Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг ўзига белгиланган қўшимча тўловларни тўланмаётгани ҳақида хабарлар тарқаб турибди.
Ажратилган пулларнинг вақтида эгаларига етиб бориши ва ортиқча тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун Молия вазирлиги матбуот котиби Дилдора Жўраева соғлиқни сақлаш тизими ходимларига мурожаат билан чиқди.
“Ҳурматли соғлиқни сақлаш тизими ходимлари! Давлат томонидан белгиланган қўшимча тўловлар тўланмаган тақдирда, Молия вазирлигининг ишонч телефони (71 2030050) ёки @murojaat_mf_bot орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз!”, дейди вазирлик вакили.
Маълумот ўрнида, бугун 7 май ҳолатига биноан 54,9 миллиард сўм 15 минг 825 нафар шахсга қўшимча тўлов сифатида тўланган.
Молия вазирлиги маълумотига кўра, ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов олган ходимлар сони 14 минг 301 нафарни ташкил этади. Уларга жами 22 миллиард 832 миллион сўм маблағ ажратилган. Бундан ташқари, 14 кунли фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловини 1524 нафар тиббиёт ходимлари олган. Шу мақсадда уларга 32 миллиард 48 миллион сўм ажратилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь