Қурол ишлаб чиқарадиган компания “Боруссия”нинг ҳомийси бўлди

Спорт

image

Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳомийсига айланди. Бу ҳақда “Kicker” хабар берди.

Манбага кўра, Rheinmetall Европадаги энг йирик ҳарбий техника ва қурол ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланади. “Боруссия” мазкур келишувдан йилига 1 миллион евродан 9 миллион еврогача даромад қилади.

Қайд этилишича, Дюсселдорфда жойлашган компания логотипи “Боруссия” стадионидаги билбордларда акс этади, аммо жамоа либосида бўлмайди.

Маълумот учун, “Боруссия” жорий мавсум Германия чемпионатини 5-ўринда якунлади. Жамоа кейинги мавсум Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ўйнаши учун 2 июнга ўтар кечаси ЕЧЛ финалида Мадриднинг "Реал" клубини мағлуб этиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Боруссия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг