Қурилиш вазирлиги биносини “дом қурувчи” компания сотиб олди

Жамият

image

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тегишли бўлган маъмурий бино e-auksion электрон савдолари орқали сотилди. Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган ушбу бино 182,5 миллиард сўмга сотилган.

Унга кўра, бинони “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ сотиб олган. Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Янги Тошкент шаҳрига кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ вазирликнинг Янги Тошкентга тўлиқ кўчиб ўтгани бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Очиқ маълумотларга кўра, "O‘zshahar qurilish invest" МЧЖ пойтахтда қатор йирик тураржой лойиҳалари қурилишини амалга оширмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурилиш вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг