Қурилиш вазирига ҳайфсан берилди
Олам
−
09:45 3008 1 дақиқа
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Нурдан Орунтаевга ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
Маълум қилинишича, интизомий жазо вазирга зиммасига юклатилган меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармагани учун қўлланган. Бироқ ҳайфсан Орунтаев иштирокидаги жанжал ҳақида тарқалган хабарлар билан боғлиқ ёки йўқлиги аниқланмаган.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда 22 август куни Қирғизистоннинг Талас вилоятида можаро содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Унда Нурдан Орунтаев Таласдаги қурилиш объектларидан бирида пудратчи билан жанжаллашгани ва муштлашувда иштирок этгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтганди. Унда мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов кадрлар ўзгаришини эълон қилиб, икки вазир, тўрт ҳоким ва газета бош муҳарририни лавозимидан озод этганини билдирганди.
Live
Барчаси