Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга совға: солиқ енгиллашади, текширувлар қисқаради
Жамият
−
26 Май 3199 1 дақиқа
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташаббуси ва бевосита давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлови билан тадбиркорларга қулайлик яратадиган яна янги имкониятлар эълон қилинди.
Энг муҳим янгилик – 2026 йил 1 июндан кичик бизнеснинг соддалаштирилган солиқ режими чегараси 1 млрд сўмдан 5 млрд сўмга оширилиши кутилмоқда. Бу кўплаб тадбиркорларга ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга эрта ўтиш жараёнини енгиллаштириб, тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш имконини беради.
Шунингдек:
- умумий овқатланиш, савдо ва хизмат соҳалари учун 6%лик соддалаштирилган ҚҚС тартиби жорий этилади;
- паст хавфли тадбиркорлар учун ҚҚС қайтариш жараёни автоматлаштирилади;
- ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиш амалиёти бекор қилинади;
- солиқ аудити ва сайёр текширувларига чекловлар киритилади;
- банк ҳисобрақамларини очиш ва айрим жараёнлар рақамлаштирилади.
Мақсад – кичик бизнесни “соя”дан чиқариш, айланмани яширишга эҳтиёжни камайтириш ва тадбиркор учун адолатли, содда муҳит яратиш.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу енгилликлар 600 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектига қонуний ўсиш имконини беради.
Live
Барчаси