“Қумтор” ва турклар учун паспортлар — Атамбоев яна икки йирик жиноятда айбланиши мумкин
Олам
−
10 Июль 2021
5771Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев бошқа бир жиноий иш бўйича судланувчига айланиши мумкин: Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси 2016 йилда Туркия фуқароларига Қирғизистон паспортларини ноқонуний равишда бериш фактларини текширишни бошлади.
Аниқлик киритилишича, фуқароликни бериш тўғрисидаги қарор Фарид Ниёзов бошчилигидаги Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссия раислиги остида қабул қилинган ва фармон Атамбоев томонидан имзоланган. Натижада ўн нафар Туркия фуқароси Қирғизистон паспортига эга бўлган.
Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув фаолияти судгача бўлган процесслар доирасида давом этмоқда.
2016 йил ёзида Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлиб, расмийлар АҚШда жойлашган Ислом воизи Фатҳуллоҳ Гулленни айблади. Туркия ҳукумати вакиллари Гулен фонди иштирокида ташкил этилган Қирғизистон ва бошқа давлатларда фаолият кўрсатаётган “Себат” лицейлари республика хавфсизлигига таҳдид солишини таъкидлади ва уларни ёпишни тавсия қилди.
Шу билан бирга, Қирғизистон ушбу далилларни қатъиян рад этди ва лицейларни сақлаб қолишга қарор қилди. Аммо, уларни “Сапат” деб ўзгартирди. Асли Туркияда бўлган Ўрхан Инанди “Себат” мактаблари тармоғи ва Отатурк-Ала-Тоо университетининг асосчиси ҳисобланади. 2012 йилда у Қирғизистон фуқаролигини олган.
Шунингдек, 8 июль куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Тошиев журналистларга Атамбоев “Қумтор” олтин кони атрофидаги коррупция иши бўйича судланувчига айланиши мумкинлиги ҳақида айтди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг биринчи ва иккинчи Президентлари — Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевлар ҳам мамлакатдаги энг йирик олтин кони — Қумтор иши бўйича халқаро қидирувга берилган.
Акаев Канаданинг Cameco Corporation компанияси билан тузилган шартномада мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. Ушбу компания Қумтор конини 1990 йилларнинг бошидан бери ўзлаштирмоқда.
LiveБарчаси