Қирғизистонда Бош прокурорнинг яна бир собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
Олам
−
12:11
1466Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида мамлакат Бош прокуратурасининг Ички хавфсизлик ва ички тергов департаментининг собиқ катта прокурори қўлга олинди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Первомайский туман судида маълум қилинишича, у оммавий тартибсизликларга тайёрланиш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва уюшган гуруҳ тузишда айбланмоқда.
Суд уни 2025 йил 9 январгача ҳибсда сақлашга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу иш бўйича Президент Садир Жапаров томонидан ишдан бўшатилган Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Кубан Адил ўғли ҳибсга олинган эди. У Қирғизистон ИИВ Тергов хизмати терговчисининг аризасига кўра, тергов изоляторига жойлаштирилган. Бишкекнинг Первомайский туман суди тергов талабини қаноатлантириб, эҳтиёт чорасини тасдиқлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қубан Адил ўғли бир қанча оғир жиноятларда, жумладан, Қирғизистон Жиноят кодексига асосан “Оммавий тартибсизликлар”, “Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш”, “Уюшган гуруҳлар ва жиноий жамоаларни молиялаштириш”, шунингдек, “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш”да айбланмоқда. Суднинг 12 ноябрдаги қарори билан у ҳам 2025 йил 10 январгача ҳибсга олинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15