Қўқонда машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)
3-саҳифа
−
27 Август
4852Фарғона вилоятида машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланган ҳайдовчи ва йўловчиларга тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Биринчи ҳолатда Nexia русумли автомобилнинг орқа ўриндиқидаги йўловчи оёғини ойнадан чиқариб кетган.
“Ўзимнинг Nexia автомобилимда кетаётганимда ўртоғим оёғини чиқариб кетибди. Эътибор бермабман. Шу юзасидан маъмурий чора кўришди, бошқа қайтарилмайди”, дейди ҳайдовчи.
Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда эса Matiz русумли машина ҳайдовчиси оёғини ойнадан чиқариб ҳаракатланган. Бу фуқарога нисбатан ҳам маъмурий чора кўрилган.
Маълумот учун, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандига кўра, ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланади. Бундай ҳаракатни содир этиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида дўстининг тўйи куни кортежлар уюштирган ҳуқуқбузар ҳайдовчилар жавобгарликка тортилганди.