Қудратилло Абдуқаҳҳоров рақибини нокаутга учратди

Спорт

image

Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да маҳаллий бокс промоушени – Lift Promotions томонидан катта жанг оқшоми ташкил қилинди. Унда ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Қудратилло Абдуқаҳҳоров Танзания вакили Маоно Аллига қарши рингга кўтарилди. 

8 раундга мўлжалланган жанг 2-раундда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи фойдасига ҳал бўлди.

Абдуқаҳҳоров танзаниялик рақибини кетма-кет аниқ зарбалар орқали техник нокаутга учратди ва WBC'нинг махсус камарига эга чиқди.

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолияти давомида 20 та жанг ўтказиб, уларнинг фақат 2 тасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган, қолган барча жангда қўли баланд келган. У сўнги жангини жорий йилнинг 31 август куни Москва шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида мезбон Магомед Мадиевга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -57,1 кг вазн тоифасида украиналик Александр Егоровга қарши рингга кўтарилган Абдумалик Халоков ҳам техник нокаут эвазига ғолиб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қудратилло Абдуқаҳҳоров Маоно Алли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг