Қримнинг биринчи ва охирги Президенти вафот этди

Олам

image

Қрим Республикасининг собиқ Президенти Юрий Мешков инсультдан сўнг Москва вилоятининг Красногорск шаҳридаги касалхонада вафот этди, дея хабар беради унинг қизи Марианна Мешкова бугун, 29 сентябрь куни ТAССга.

Туркияда таътилда вақти инсультга учраган 73 ёшли Мешков 16 сентябрь куни Красногорскдаги касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир, реанимация шароитида бўлган. "Дадам бугун касалхонада вафот этди", деди Мешкова. У бошқа тафсилотларни, жумладан дафн маросими ҳақида гапирмади.

Юрий Мешков 1994 йил февраль ойида Қрим Президенти этиб сайланди. 1995 йил март ойида Олий Рада ва Украина Президентининг қарори билан Қрим Республикасининг Конституцияси бекор қилинди, Президентлик эса тугатилди. 1998 йил декабрда республиканинг янги Конституцияси кучга кирди. Қрим Республикаси Украинанинг бир қисми сифатида Қрим Aвтоном Республикаси деб номланди.

2014 йил 18 мартда Россия Президенти Владимир Путин Қрим Республикаси ва Севастополни Россия Федерациясига қабул қилиш тўғрисида битим имзолади ва 21 мартда ҳужжат Федерал Мажлис томонидан ратификация қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қримнинг Президенти Юрий Мешков

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар