Мирзиёев Хитойга кетди
Жамият
−
16 Октябрь 2023
7767Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Самарқанд шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, 16 октябрь куни кечаси Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетган. Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этади.
Шунингдек, ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Хитойда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирлари бўлиб ўиши режалаштирилган. Мамлакат Раиси Си Цзиньпин шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Хитойга таклиф қилган эди.
Маълум қилинишича, Юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган.
LiveБарчаси