Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири қамалди

Олам

image

Қозоғистонда жиноий ишлар бўйича ихтисослаштирилган туманлараро ҳарбий суди республика собиқ мудофаа вазири Мурат Бектановни 2022 йилдаги тартибсизликлар пайтида сусткашлик қилгани учун 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда “Baigenews” хабар берди. 

Қайд этилишича, собиқ мудофаа вазири Жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро ҳарбий суднинг 24 февралдаги ҳукми билан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 451-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Манбага кўра, 2022 йилнинг 11 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев янги ҳукумат таркибини тасдиқлаганда Бектанов ўз лавозимини сақлаб қолган. Бироқ 2022 йил 19 январь куни унинг ўрнига Руслан Яхшилиқов тайинланган. Давлат раҳбари ушбу қарорни тушунтирар экан, раҳбариятнинг ўта ноаниқлиги ва ташаббускор эмаслиги сабабли январь воқеалари чоғида армия ўз олдига қўйилган вазифаларни бажармагани, вазир қўмондонлик фазилатларини намоён этмаганини таъкидлаган.

2022 йил 22 февралда эса Қозоғистон пойтахтининг ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди Бектановни ҳибсга олишга рухсат берган. 

Маълумот учун, 2022 йил январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтган. Уларнинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилган. Республика Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилган ва ёрдам сўраб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилган. 7 январга келиб вазият барқарорлашган, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинган. Расмий маълумотларга кўра, ушбу воқеалар оқибатида 238 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг