Қозоғистонлик собиқ спортчи электр токи уриши оқибатида вафот этди

Спорт

image

Қозоғистонлик собиқ спортчи Адил Тилектес Шимкентдаги заводда электр токи уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “NUR.KZ” хабар берди. 

Манбага кўра, Адил Тилектес иш вақтида тасодифан юқори кучланишли электр симига тегиб кетгани, сўнгра баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳатлари олиш оқибатида вафот этган.

Адил Тилектес спортда бир қатор ютуқларга эришган. Жумладан, у 2019 йилда юнон-рум кураши бўйича Қозоғистон чемпионатида 60 килограмм вазн тоифасида ғолиб бўлган. Бироқ спортдаги фаолиятини якунлаб, оиласини таъминлаш мақсадида Шимкентдаги керамик плиткалар ишлаб чиқариш заводида ишлаган.

Маълумотларга кўра, спортчининг эшитиш қобилияти заиф бўлган. У кураш гиламидан кетгунига қадар атиги икки йил давомида профессионал мусобақаларда иштирок этган. Унинг ортидан икки нафар фарзанди қолган.

Шимкент полиция департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, шаҳар корхоналаридан бирида ишчининг вафоти юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

“Дастлабки маълумотларга кўра, эркак иш вақтида электр токи уриши оқибатида ҳаёт учун хавфли тан жароҳатини олган. Ҳозирда воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади полиция департаменти хабарида. Полиция маълум қилишича, қонунга мувофиқ терговнинг қўшимча маълумотлар ошкор этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг