Қозоғистонда Алишер Усмонов ажратган пулларни аҳоли ўртасида тақсимлаш бошланди

Олам

image

Аввалроқ, миллиардер Алишер Усмонов Сирдарёдаги Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан жабрланган қозоғистонликларга 5 млн доллар хайрия қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сардоба сув омбори дамбаси ёрилишидан зарар кўрган Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал тумани аҳолисига Усмонов ажратган пуллардан 1000 АҚШ долларлик сертификатлар бериш бошланди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Бу пуллар тошқиндан жабрланган оилаларнинг бошлиқлари ҳисобига ўтказиб берилади. Айни вақтда фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари давом этяпти. Ҳужжатлар тўлиқ шакллантирилгач, ҳар бир оила уларга ажратилган пулни олади.

Усмонов 5 млн 202 минг доллар хайрия маблағини ажратган пуллар “Туркистон” ижтимоий ривожланиш жамғармаси ҳисобига ўтказиб берган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов сув тошқинидан жабр кўрган ўзбекистонликлар учун ҳам 10 млн доллар миқдорида хайрия ажратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг