Қозоғистондаги ЙТҲда саккиз нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
03 Апрель
19646Бугун, 3 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган Самара-Чимкент трассасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса Volvo русумли юк машинаси ҳамда Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган Toyota-Аlhpard минивэни иштирокида рўй берган. Оқибатда минивэн ҳайдовчиси ва ундаги етти нафар йўловчи ҳалок бўлган. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида юк автомобилининг шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва минивэн билан тўқнашган.
"Мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси