Қозоғистондаги ЙТҲда 7 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.

Келтирилишича, воқеа кеча, 16 июль куни Дўсор–Қулсари–Бейнеу автомобиль йўлининг 82-километрида содир бўлган. Chevrolet Cobalt автомобили Toyota Ipsum русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Оқибатда икки машина ичида бўлган етти нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Икки киши Жилой вилоят шифохонасига етказилган.

Полиция маълумотларига кўра, ушбу автомашиналар ҳайдовчилари аввал ҳам тезликни оширгани учун бир неча бор жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Атирау вилоятида ЙТҲ юз бериши оқибатида Toyota ёниб кетиб, унда бўлган 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made