Қозоғистондаги ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди

Олам

image

Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди

Абай вилоятидаги ёнғинни ўчириш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, қидирув ишлари давомида яна 11 кишининг жасади топилган. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда. 

Мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматга Абай вилоятидаги ёнғинларга қарши курашиш, табиий офат тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар ва уларнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш учун барча мавжуд техник ва инсон ресурсларини ишга солиш бўйича топшириқ берган.

Ёнғинни ўчириш учун вертолёт келтирилган. Бундан ташқари, ўрмон ёнғинини ўчиришга ёрдам бериш учун уч вилоят (Олмаота, Қарағанда ва Жетису)дан қутқарувчилар юборилган. Дастлабки ёнғин майдони 60 минг гектардан ортиқни ташкил этади.

Ҳудуддаги ёнғин туфайли 316 киши эвакуация қилинган. Ҳукумат ва Абай вилояти ҳокимлигига ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдамни кўрсатиш топширилган. Ёнғин туфайли эвакуация қилинган аҳоли учун Семейда 9 та пункт тайёрланди. Шунингдек, давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев 11-13 июнь кунларига мўлжалланган Вьетнамга расмий ташрифини қолдирган.

Маълумот учун, Абай вилояти Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирлиги бўлиб, шимолда Россия, жануби-шарқда Хитой билан чегарадош.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўрмон хўжалигининг бедарак йўқолган 3 нафар ходимининг жасади топилган эди. Шу тариқа қурбонлар сони 14 кишига етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўрмон ёнғинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг