Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини авж олди. Қурбонлар бор

Олам

image

Жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги Семей ўрмон қўриқхонасида бошланган ёнғин туфайли уч нафар ўрмон хўжалиги ходими ҳалок бўлгани ва 14 нафар ўрмон хўжалиги ходими билан алоқа йўқолгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.

Келтирилишича, кеча 9 июнь ҳолатига кўра, Семей ўрмони қўриқхонасидаги ёнғин майдони 60 минг гектарга кўпайган. Ёнғинни ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Мудофаа вазирлигининг 600 нафардан ортиқ ходими, 168 та техника, 9 та вертолёт жалб этилган. Ҳозиргача жами 275,5 тонна ҳажмдаги 55 та сув чиқариш ишлари амалга оширилган.

Мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильинга зудлик билан воқеа жойига бориб, табиий офатга қарши курашиш ишларига раҳбарлик қилиш вазифасини буюрган.

Шунингдек, Абай вилоятидаги кенг кўламли ёнғин туфайли Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Вьетнамга 11-13 июнь кунларига мўлжалланган расмий ташрифи кечроқ муддатга қолдирилган.

“Президент Абай вилоятига ташриф буюриб, тезкор йиғилиш ўтказиш ва табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўришни режалаштирмоқда”, дейилади Матбуот хизмати хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг