Қозоғистондаги ИЭСда портлаш содир бўлди
Олам
−
21 Декабрь
3248Бугун, 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятида жойлашган Риддер иссиқлик электр станциясида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Stan.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 6 киши жабрланган. Шаҳар ҳокимлиги портлашни “чақнаш” деб атаган ва у эрта тонгда, маҳаллий вақт билан соат 04:39 атрофида содир бўлганини маълум қилган.
"Яраланган корхона ходимлари шифохонада, уларнинг аҳволи барқарор", дейилади хабарда.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, айни дамда ИЭС нормал режимда ишламоқда, хонадонларда ҳаво ҳарорати меъёрда қолмоқда. Айни пайтда Shygys Zhylu мутахассислари корхонани текшириш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш учун жойида ишламоқда.
Маълум қилинишича, воқеа жойида Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Эрмек Кошербаев ҳам борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида эски масжид биносида юзага келган газ портлашида икки нафар катта ёшдаги одам ва бир бола ҳалок бўлганди.