Қозоғистондаги даҳшатли ЙТҲда 6 нафар хорижлик ҳалок бўлди
Олам
−
20 Май 2025 8972 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида хорижлик йўловчилар бўлган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Полиция департаментига таяниб, “Nur.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 20 май куни эрталаб “Олмота–Екатеринбург” автомагистралидаги “Қайрак” чегара постидан тахминан 2 километр узоқликда юз берган. 10 нафар хорижлик йўловчи бўлган Ford Transit микроавтобусининг ҳайдовчиси DAF юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 6 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна 5 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан Қорабалиқ туман шифохонасига ётқизилган. Уларнинг қайси мамлакат фуқароси экани очиқланмаган.
Қўстанай вилояти Полиция департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспорт воситаларини бошқариш ёки эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш оқибатида икки ёки ундан ортиқ одамнинг эҳтиётсизлик оқибатида ўлиши) бўйича тергов бошланиб, ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида 33 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Йўловчилар йўлнинг хавфсиз қисмида жойлашган захирадаги автобусга эвакуация қилинган. Қурбонлар бўлмаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025