Қозоғистондаги даҳшатли ЙТҲ оқибатида Mercedes-Benz буткул ёниб кетди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши жабрланди, Mercedes-Benz автомашинаси бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда “КазТАГ” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 13 июнь куни соат 19:15 атрофида Чимкент вилоятидаги Абай ҳудудий унитар корхонасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида содир бўлган. Mercedes-Benz русумли автомашина ҳайдовчиси кўчанинг иккинчи бўлаги бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганда Олмаота шоссесига чиқиб кетиб, Toyota Camry ва Opel Vectra автомобиллари билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Mercedes-Benz бутунлай ёниб кетган, қолган иккита автомобилга моддий зарар етган. Автоҳалокатда уч нафар ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 610-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон Чимкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг