Қозоғистондаги бутун бир туман ўзини ўзи изоляцияга олди

Олам

image

Қозоғистоннинг Кустанай шаҳридаги “Аэропорт” микротумани аҳолиси маҳаллий ҳокимиятга уларнинг ҳудудига кириш йўлларига шлагбаум ва турнекетлар қўйиш илтимоси билан чиқди. Мақсад ҳудудга коронавирус кириб келишининг олдини олиш. Бу ҳақда бугун, 4 апрель куни NUR.KZ хабар бермоқда.

Ушбу микротуманда 32 та уй бўлиб, аҳоли сони жами 7 000 кишини ташкил этади. Маҳаллий аҳоли бу ерга кирадиган ва чиқадиган одамларни назорат қилишни талаб қилмоқда.

Шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан бири Кушербой Ералиевнинг маълум қилишича, қўшнилар ўзларини ўзлари изоляция қилишга келишиб олган.

“Кириш-чиқиш йўлини назорат қилиб турувчи кўнгиллиларимиз ҳам бор”, дейди Ералиев.

Микратуманга уч йўл орқали кирса бўлади. Уларнинг иккитасига блок ўрнатилди, учинчисига эса турникет. Аҳолига бу борада ҳокимият вакиллари ёрдам берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 500 нафар одам коронавирусга чалинган. Тўрт нафар бемор инфекция сабаб оламдан ўтган. Касалланганлар орасида 28 нафар тиббиёт ходими ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг