Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчини жароҳатлаган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
05 Ноябрь
3301Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги “Майсий” постида ўзбек ҳайдовчисини қозоғистонлик йигитлар пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 2024 йил 3 ноябрь куни чегарадаги “С.Нажимов – Казигурт” назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган. Шунингдек, “Курмангази” чегара ўтиш пунктида Астрахан шаҳри йўналишида юк автотранспорт воситалари тўпланиб қолган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Қозоғистон Транспорт вазирлиги билан музокаралар олиб борилган. Унда Қозоғистон томони ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса тегишли органлар томонидан назоратга олингани маълум қилинган.
Ҳозирда Туркистон вилояти Сариёғоч туман полиция бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қозоғистон Жиноят кодексининг 293-моддаси билан иш қўзғатилган, гумондор шахс бўлган Қозоғистон фуқароси қидирилмоқда.
“Курмангази” чегара ўтиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ҳолатининг олдини олиш бўйича Қозоғистон масъуллари барча тегишли чораларни кўрмоқда.
LiveБарчаси