Қозоғистонда террорчилик ҳужумини тайёрлаганлар ушланди

Олам

image

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси жазони ижро этиш тизимида террорчилик ҳужумини тайёрлаганликда гумон қилинаётган шахсни ва унинг шерикларини қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Олмота вилояти прокуратураси ҳамкорлигида Олмота, Қостанай ва Жетису вилоятларидаги жазони ижро этиш муассасаларида радикал диний ғояларга эргашган 10 нафар шахснинг фаолиятига чек қўйилган. Дастлабки маълумотларга кўра, шулардан бири қамоқ шароитида террорчилик ҳаракати тайёрлаган, қолганлари эса терроризмни тарғиб қилиш ва одамларни ёллаш билан шуғулланган.

Қидирув жараёнида айбланувчилар сақланаётган жойлардан совуқ қуроллар, смартфонлар ва бошқа моддий далиллар топилган. Ушбу шахсларнинг бири аввал экстремизм учун судланган, қолганлари эса қотиллик, талончилик ва ўғирлик учун жазо ўтаётганлар бўлган. Бундан ташқари, уларнинг шериги – пробация назоратида бўлган шахс Олмота шаҳрида қўлга олинган.

Уларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг “Террорчилик ҳаракати”, “Терроризмни тарғиб қилиш ёки террорчилик ҳаракатига очиқ чақириқлар” ва “Террорчилик ёки экстремистик фаолиятни ташкил этиш учун одамларни ёллаш ёки қуроллантириш” моддалари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга алоқадорликда гумонланган етти киши қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон террорчилик ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг