Қозоғистонда “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди
Олам
−
15 Февраль 2021
2333Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Қорағанда фармацевтика мажмуаси (ҚФМ) маълум қилди.
“Қорағанда фармацевтика мажмуаси Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши “Гам-КОВИД-Вак” (“Спутник V”) вакцинасини рўйхатдан ўтказиш жараёнини якунлади”, дейилган ҚФМ хабарида.
Билдирилишича, 13 февраль куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксперт ташкилотидан вакцинанинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги тўғрисида хулоса олинган. Ушбу хулоса асосида ССВнинг Тиббий ва фармацевтика назорати қўмитасига рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олиш учун ариза юборилган.
Аввалроқ, 1 февралдан Қозоғистонда “Спутник V” билан коронавирусга қарши эмлаш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Вакцинанинг биринчи партияси бир марталик импорт рухсатномаси асосида етказиб берилган. ҚФМда ҳам “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь