Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Тошкентда сезилди
Жамият
−
05 Апрель
14146Бугун, 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 41,36 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 20 км шимолий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2 балл, 12 км.
- Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 2 балл, 15 км.
- Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 2 балл, 17 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида сезилганди.
LiveБарчаси