Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманганда сезилди
Жамият
−
04 Апрель 2024 5947 1 дақиқа
Бугун, 4 апрель куни Тошкент вақти билан 03:43 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 41,88 градус шимолий кенглик; 72,24 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4 Чуқурлик 5 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 261 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 балл, 81 км.
- Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 2 балл, 91 км.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 22 март куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь