Қозоғистонда шоқол одамларга ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида шоқол қишлоққа кириб келиб, икки нафар бола ва бир катта ёшли инсонни тишлаб олди. Бу ҳақда “Tengri News” хабар берди.

Маълумотларга кўра, йиртқич аввал 4 ёшли қизчани оёқлари ва бармоқларидан қаттиқ тишлаган, сўнгра 15 ёшли ўсмирга ташланган. Болаларга ёрдамга келган 42 ёшли эркак ҳайвонга болта билан зарба бериб, уни тўхтатишга уринган, аммо шоқол уни ҳам тишлашга улгурган.

Жабрланганларнинг барчасига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, қутуришга қарши эмлаш қилинган. Ҳозир уларнинг аҳволи барқарор, аммо оғир жароҳат олган қизча шифокорлар назоратида қолмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шоқоллар одатда инсонларга ҳужум қилмайди. Бундай ҳолатларга асосан учта омил сабаб бўлиши мумкин:

  • қутуриш касаллиги;
  • болаларини ҳимоя қилиш;
  • озуқа етишмаслиги. 

Ветеринарлар ҳужум қилган ҳайвондан намуналар олиб, унда қутуриш бор-йўқлигини текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда эндиликда ҳар йили 3 сентябрь куни “Қозоқ този ва тўбет итлари куни” расмий байрам сифатида нишонланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон шоқол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг