Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради. Қурбон бор

Олам

image

Бугун, 27 май куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида авиация-кимёвий ишларни бажараётган Ан-2 самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси юқори куланишли электр узатиш тармоғига тегиб кетган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Ҳаво кемаси “Енгил ва ўта енгил авиация эксплуатантлари” (ЭЛИСА) юридик шахслар бирлашмаси томонидан эксплуатация қилинган ва авиация-кимёвий ишларни амалга ошираётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт электр узатиш тармоғига тегиб кетган, шундан сўнг ҳалокат юз берган.
Бортда икки киши бўлган. Улардан бири ҳалок бўлган. Иккинчи учувчи Фавқулодда вазиятлар департаменти қутқарувчилари томонидан самолётдан олиб чиқилган.

“Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу авиация ҳодисаси Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Транспортдаги бахтсиз ҳодисалар ва инцидентларни текшириш департаменти томонидан текширилади. Воқеа жойига департамент ходимлари юборилди”, дея баёнот берган Қозоғистон Транспорт вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Айдахо штатидаги Маунтин-Хоум авиабазаси ҳудудида ўтказилган Gunfighter Skies авиашоуси вақтида осмонда икки қирувчи самолёт тўқнашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Қозоғистон самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг